Босния суд экпертлари ўтган ҳафта охирида Милевина қишлоғи ëнида топилган оммавий қабрни оча бошлади.

Самандар
Мамлакат радиосининг Боснияда Бедарак Йўқолганлар Комиссарлигига таяниб хабар беришича¸ қабрдан Босния ва Герцоговинада 1992-95 йиллар рўй берган уруш давомида қирилган юзлаб мусулмонлар жасади топилиши мумкин.
1992 йилда Босния серблари ҳукумат бошқарувини ўз қўлига олгач¸ мамлакат қамоқхоналарида 400га яқин босниялик мусулмон ўлдирилган эди.
Ўтган ҳафтада экспертларнинг 28 мусулмон жасадини топгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Уларнинг ҳам мамлакатнинг Фока қамоқхонасида ўлдирилганлиги тахмин қилинмоқда.