Одам ўлдирганликда айбланаëтган Ироқ расмийларидан бири Салим Чалабий¸ агар Ироққа қайтадиган бўлса¸ ҳаëти хавф остида эканлигини маълум қилди.

Самандар
Айни пайтда Лондонда юрган Чалабий шу йилнинг июнида Ироқ Молия Вазирлиги бошлиғи Хатим Фодҳилнинг ўлдириб кетилишига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирган.
Салим Чалабий дастлаб Ироққа қайтиш режасида бўлганлиги¸ аммо Бағдод қамоқларидан бирига олинадиган бўлса¸ Саддам Хусайн тарафдорлари бўлган Бас партиясининг собиқ аъзолари томонидан ўлдирилиши мумкинлигидан қўрқаëтганлигини маълум қилди.
Чалаби Саддам Ҳусайнни судлаëтган трибуналнинг маъмурий бошлиғидир. Унинг айтишича¸ унга қўйилган айбловлар трибунални бадном қилишга қаратилган
Шунингдек¸ Ироқ расмийлари Салимнинг амакиси ҳукуматнинг собиқ аъзоси Аҳмад Чалабийга нисбатан ҳам қидирув эълон қилган.
У Ироқ динорларини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Ироқ судяси Зуҳайр ал-Маликий Аҳмад Чалабий ва унинг жияни Салим Чалабийлар мамлакат чегарасини босиб ўтиши биланоқ қўлга олинишини маълум қилди.