Ироқнинг Нажаф шаҳрида коалиция кучлари ва Мўқтадо ас-Садр тарафдорлари бўлган шиалар ўртасидаги қонли жангнинг 5 куни давом этмоқда.

Самандар
Гувоҳларга кўра¸ шаҳарнинг бир неча мавзеларида портлаш ва ўқ овозлари эшитилган.
Ироқ Бош Вазири Ийяд Аллавий якшанба куни Нажаф шаҳрига бориб Мўқтадо ас-Садр тарафдорларини шаҳарни тарк этишга буюрди.
Ироқ расмийларига кўра¸ бугун Бағдод шимолидаги Балад Руз қишлоғида машина портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлиб¸14 киши жароҳат олган.
Ироқ полицияси Бағдодда ëнида автобус портлаши оқибатида 4 одам ҳалок бўлганини маълум қилди. Портлаш Холидия шаҳарчасида содир этилди. Дастлабки маълумотларга кўра¸ автобус ичига портловчи мослама ўрнатилган бўлган. Полиция автобус олдида турган одам портлаш натижасида жароҳат олганини маълум қилди.