Бугун Полша Бош Вазири Марек Белка Оқ Уйда АҚШ президенти Жорж Буш билан Ироқ ва бошқа масалаларни муҳокама қилади.

Самандар
Вашингтонга жўнаши олдидан Белка сафари мобайнида АҚШ президенти Жорж Буш ва мамлакат Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелд билан Полшанинг Ироққа қўшимча қўшин юборишини ҳам муҳокама қилишини билдирди.
Айни дамда Ироқда икки ярим мингга яқин Полша ҳарбийси хизмат қилади.