Эрон Ташқи Ишлар вазирлиги Оқ Уйнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Теҳрон ядровий дастури бўйича санкция эълон қилиш масаласини кўриб чиқиш борасидаги сўрови асоссиз эканлигини билдирди.

Самандар
Ташқи Ишлар Вазири Камол Харрозий Эрон ҳеч қандай зўравонликка йўл қўймагани ва халқаро талабларга жавоб берган ҳолда ядровий дастурини тинч мақсадларда давом эттираëтганини маълум қилди.
Харрозий АҚШдан ташқари ҳеч бир мамлакат БМТ Хавфсизлик Кенгашига Теҳрон ядровий дастури масаласида мурожаат қилмаганини таъкидлади.
АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Кондолиза Райс халқаро жамоатчилик Эронга ядровий қурол ишлаб чиқаришга рухсат бермаслиги керак¸ деган фикрни билдирди.

Райс Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик келаси ойнинг бошларида Теҳрон ядровий дастури бўйича баëнот беришини маълум қилди.