Дунë бозорида нефт нарҳи рекорд даражада юқорига кўтарилди.

Ню-Йорк биржасидаги савдода бир бочка нефт нархи 44 доллар 84 цент миқдорида қайд қилинди. Бу сўнгги 21 йил ичидаги энг юқори нарҳдир. Таҳлилчилар бу холатни Ироқ жанубида нефт қазиш тўхтатилгани билан изохлашмоқда.
АҚШ ва Хитойнинг нефтга бўлган эҳтиëжининг ошганлиги бунинг яна бир сабаби тарзида кўрилмоқда.