Ироқнинг Нажаф шахрида коалиция қўшинлари ва исëнчилар ўртасида қақшатгич жанглар олти кундан бери давом этмоқда.

АҚШ аскарлари овоз кучайтиргичлар ëрдамида аҳолини хавфли ҳудудни тарк қилишга даъват қилмоқда:
"Жанг майдонини осойишта тарк қилинг. Биз ҳали қуролли отрядлар билан ўт очмаслик ҳақида келишганимизча йўқ. Биз аҳолини полиция ва Ироқ армияси билан ҳамкорлик қилишга чақирамиз. Жанг бораëтган ҳудудни тарк қилинг."
Бу Нажаф аҳолисига АҚШ аскарлари даъвати эди.
АҚШ ҳарбийларига кўра пайшанбадан бери ўтган олти кун ичида Нажафда 360 нафар Муқтадо Ас Садр тарафдорлари коалиция қўшинлари томонидан ўлдирилган.
Айни пайтда Ироқ шиалари етакчиси Муқтадо Ас Садр қаршилик кўрсатишда давом этишини билдирди.