Бугун Истамбулнинг иккита меҳмонхонасида¸бир вақтнинг ўзида портлаш юз берди.

Портлашлар оқибатида икки киши нобуд бўлди¸етти одам жароҳат олди. Портлаш содир бўлишидан сал олдин меҳмонхоналардан бирига бомба қўйилганлиги ҳақида номаълум киши телефон орқали ҳабар берган. Бу хақда меҳмонхона муштарийларидан бири шундай деди:
"Портлашдан олти дақиқа олдин кимдир меҳмонхонага қўнғироқ қилиб бомба қўйилганлигини айтди."
Меҳмонхонадаги портлашдан икки соат олдин Истанбул яқинидаги газ омборида ҳам икки портлаш юз берган. Бу портлаш ҳақида ҳам олдиндан кимдир телефонда маълум қилган.
Хозирча ҳеч бир экстремистик ташкилот Истанбулдаги портлашлар юзасидан маъсулиятни ўз зиммасига олмади.