АҚШ ҳарбийларига кўра, Афғонистоннинг Хост вилоятида “Black Hauck” русумидаги вертолёт ҳалокатга учраган.

Воқеада америкалик ҳарбийлардан бир киши ўлган, 14 киши жарохатланган. АҚШ ҳарбийлари тарқатган баёнотда вертолёт душман ўқидан ерга қуламагани таъкидланиб, воқеа юзасидан текширув олиб борилаётгани билдирилган.