Грузиянинг Жанубий Осетия сепаратчиларига қарашли минтақасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Самандар
Шида Картил ҳудудидаги полиция ходимининг маълум қилишича¸ отишмалар чоғида 3 нафар этник грузин ва Эрдеви қишлоғи яшовчиси ҳалок бўлган.

Бугун Грузия давлат вазири Гиорги Хаиндраванинг Жанубий Осетияни назорат қилиш бўйича Комиссарлик ўтказадиган фавқулодда йиғилишда қатнашиш мақсадида Цхинвалига бориши кутилмоқда

Кеча Россиянинг юқори мартабали икки нафар дипломати Тбилисига борди. Улар ҳам Цхинвалида бўлиб ўтадиган йиғилишда иштирок этади.