Америка Қўшма Штатларининг Гуантанамо ҳарбий базасида ҳибсга олинганларнинг маҳбуслик мақомини ўрганаётган махсус трибунал 21 махбус ишини кўриб чиқди.

Абдулла Эргаш
Трибуналда 4 кишининг толиблар ва “Ал-Қайда” гуруҳлари ҳарбий ҳаракатларида иштирок этганлиги тасдиқланди. Уларнинг номлари ва миллати айтилмаяпти.
Америка Қўшма Штатлари Олий Суди қарори билан Гуантанамо тутқинлари судда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пентагон Олий суд қарорига жавобан
Гуантанамо маҳбуслари мақомларини қайта кўриб чиқувчи трибунални ташкил этди. Трибуналда қуролли тўқнашувларда иштирок этмаганлигини исботлаган маҳбус озод этилади.