Афғонистон ғарбида Хирот вилояти ҳокими Исмоил Хон ва маҳаллий ҳарбий қўмондон Омонулло Хон қўшинлари ўртасида жанглар бўлиб ўтмоқда.

Абдулла Эргаш
Афғонистон Мудофаа Вазирлиги вакили азимий бу борада шуларни билдириди:
"Хирот вилояти раҳбарияти жанглар қўшни Гор вилояти ҳокими томонидан уюштирилганлигини билдирмоқда. Гор вилояти ҳокими эса бу айбловни рад этиб, жанглар Хирот аҳолисининг исёни натижасидир, демоқда. Биз бу борада то Хиротга бориб, вазиятни ўрганмагунимизча бирон нарса дея олмаймиз" .