АҚШнинг Флорида штатида бошланган тўфон оқибатида 3 киши нобуд бўлди.

Абдулла Эргаш
Ҳукумат расмийларига кўра, табиий офат қурбонлари сони яна кўпайиши мумкин. Соатига 230 километр тезликка эга бўлган тўфон ўз йўлида учраган кўплаб биноларни ва электр тармоғини вайрон этмоқда.
Пунта – Горда шаҳрида тўфон оқибатида минглаб одамлар уйсиз қолди. Бедарак йўқолганлар ҳам бор. Тўфон оқибатида Флорида штати 15 миллиард долллар миқдорида зиён кўрди. Флорида штати губернатори Жеб Буш буларни айтди:
"Дастлабки маълумотларга кўра, штатимизда бошланган тўфон катта вайроналарга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун бу масалага ўта жиддий муносабатда бўлмоғимиз лозим" .
1992 йили Флоридада юз берган тўфон оқибатида 26 киши нобуд бўлган эди.