Бугун Исроил қамоқларида сақланаётган икки мингга яқин фаластинлик маҳбус очлик эълон қилди.

Улардан минг нафари Исроил ҳудудидаги қамоқхоналарида, қолган ярми эса Иордан дарёси Ғарбий соҳилидаги қамоқхоналарда сақланаётган маҳбуслардир. Очлик эълон қилганлар қамоқхоналардаги шароитнинг яхшиланишини талаб қилмоқдалар. Бироқ, Исроил ҳукумати уларнинг талабларига жавобан қамоқхоналар шароитлари яхшиланмаслигини билдирди.