Эрон руҳонийлар етакчиси Оятоллоҳ Али халқаро жамоатчилик хавотирига қарамасдан¸ Теҳрон ўз ядровий дастурини давом эттиришини маълум қилди.

Бу ҳақда Оятоллоҳ якшанба куни Теҳронда элчилар билан ўтказилган йиғилишда билдирди.


Теҳрон ядровий дастури тинч мақсадларда олиб борилаëтганини билдириб келмоқда. Аммо БМТ Хавфсизлик Кенгаши уни Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик билан яқинроқ ҳамкорлик қилишга чақирмоқда.