Туркия раҳбарлари ҳарбий бўлмаган шахсни Миллий Хавфсизлик Кенгаши раҳбари лавозимига тайинладилар.

Махмат Йигит Алпоган бундан буён мамлакат ташқи сиёсатига катта таъсир этувчи Хавфсизлик Кенгаши Бош Котиби лавозимида ишлайди. Туркиянинг Грециядаги собиқ элчиси Алпоганни бу лавозимга тайинлашдан кўзланган мақсад, ҳарбийларннинг ҳукумат ишларига таъсирини камайтиришдан иборат. Бу эса Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши йўлида олдинган ташланган яна бир қадам, дея баҳоланмоқда.