Бугун Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти раиси ташкилот Марказий Осиё ва Кавказ республикаларига эътиборни кучайтириши кераклигини билдирди.

55 давлат аъзо бўлган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг ҳозирги раиси, Болгария Ташқи Ишлар вазири Соломон Пассига кўра, 2001 йил 11 сентябр воқеалари хавфсизлик масаласига ташкилотнинг жиддий эътибор қаратишни тақазо этган.
Пассига кўра, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Иқтисодий Форуми, шунингдек, Инсон Ҳуқуқлари ва Демократия масалаларига бағишланган анжуманлари Марказий Осиё ва Кавказ республикларида бўлиб ўтади. Бундан кўзланган мақсад, иқтисодий ва сиёсий жараёнларни ривожлантиришда минтақа давлатларига ёрдам беришдан иборат.