Британия полицияси август ойида қўлга олинган саккиз махбусга айблов эълон қилди.

Уларга радиоактив ва кимëвий моддалар воситасида террор тажовузларини амалга оширишга уринганлик айби қўйилди.
Қўлга олинганларнинг барчаси Яқин Шарқ минтақасидаги мамлакатлар ва Шимолий Африка фуқароларидир.
Улар орасида "Ал-Қайда" етакчиларидан бири борлиги таҳмин қилинмоқда.
Айблов юзасидан суд мажлиси 25 август куни бошланади.