Агар Нажафда жанг қилаëтган Ас-Садр жангчилари яқин соатларда қуролни ташламаса-улар ҳалок қилинадилар¸-деди Ироқ Мудофаа вазири Ҳазим аш-Шаалан.

Бундан олдин Ироқ шиалари етакчиси Ас-Садр Нажафга муроса учун келган сиëсий ва диний арбоблар билан учрашишдан бош тортган эди.
Ас-Садр тарафдорлари АҚШ қўшинлари томонидан қамал қилинган Ҳазрат Али мақбараси ичида яширинмоқда.