БМТ Бош котиби Кофи Аннан Афғонистонга қўшимча тинчликпарвар кучлар юбориш таклифини киритди

Бу кучлар 9 октябрда ўтиши кўзда тутилган Президентлик сайловлари пайтида барқарорликни таъминлашга қаратилган.
Мамлакатнинг Ҳирот вилояти хокими Исмойил Хон ва қўмондон Омонулла Хон ўртасида сўнгги кунларда юз берган қуролли тўқнашувлар барҳам топди.
Томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш юзасидан АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Залмай Ҳалилзод воситачилигида муросага келинди.