Италия Бош Вазири Силвио Берлускони ховлиси ëнига бомба қўйилгани маълум бўлди.

Бош Вазир оиласида меҳмон бўлиб турган Британия Бош вазири Тони Блер ўз рафиқаси билан шошилинч тарзда ховлини тарк қилганидан кейин бомба полиция томонидан топилиб зарарсизлантирилди.
Бомба қўйилганлиги ҳақидаги маълумот мамлакатдаги сўл гуруҳлар томонидан матбуотга етказилган.