Бағдоддаги БМТ Бош қароргоҳига қарши худкуш террор ҳужуми уюштирилганига бугун бир йил тўлди.

Юк машинасига ўрнатилган кучли бомба портлаши оқибатида БМТнинг 22 ходими, жумладан ташкилотнинг Ироқдаги миссияси раҳбари Сержио Виера де Мелло ҳам нобуд бўлган.
Бугун Женева, Нью Йорк ва Иорданиядаги БМТ ваколатхоналарида террор ҳужуми қурбонлари хотираси ёд этилди. Маросимда БМТ Бош котиби Кофи Аннан ҳам қатнашди.