Покистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот “Ал-Қайда”га алоқадорликда гумон қилиниб¸ қўлга олинган шахснинг икки кун олдин мамлакат қамоқхоналаридан бирида ҳалок бўлгани билан боғлиқ ҳодисани ўрганиб чиқишни талаб қилмоқда.

Самандар
Қори Нури Муҳаммад Чоршанба куни Файзолобод шаҳрида қўлга олинган эди. Шаҳар полиция вакили Обид Саидга кўра¸ Муҳаммад ҳукуматга қарши фаол ҳаракат қилгани учун қўлга олинган.

Полиция уни юрак хасталигига учраши натижасида ҳалок бўлганини билдирмоқда¸ аммо диний жамоат у қийноққа солиниш натижасида ўлдирилган¸деган фикрда.