Бомбейдаги тунги барларда фаолият юритувчи 10 мингга яқин одам маҳаллий боғлардан бирига йиғилиб¸ ҳукуматнинг янги қарорига нисбатан норозилик намойиши ўтказди.

Самандар
Ҳиндистон ҳукумати раққосаларнинг ярим яланғоч тарзда рақсга тушадиган тунги клубларда одамлар ўзларини қандай тутишлари лозимлиги тўғрисида янги қарор қабул қилди.
Бомбей барларида 50мингга яқин қизлар мижозларга хизмат кўрсатади.
Улар янги қонун ўта жиддий ва кўпчилик қизларни ишсиз қолдириши мумкин¸ деган фикрда.

Сўнгги пайтларда полиция ходимлари томонидан ўтказилган бир неча амалиëтлар натижасида юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган бир неча тунги клуб фаолияти тўхтатилди.