Олимпия ўйинларида допинг жанжали давом этмоқда.

Самандар
Греция оммавий ахборот воситалари Греция Олимпия жамоасининг югуриш бўйича мураббийси Христос Тзекос ишхонаси ва дўконини тинтув қилганида 1400га яқин қутичада қўшимча қувват берувчи таъқиқланган дори¸ яъни, допинг мусодара этилганини маълум қилмоқда.

Тзекос шов-шувли равишда Олимпия ўйинларида иштирок этишдан бош тортган грециялик спортчилар Константинос Кентерис ва Екатерини Таноуларнинг мураббийсидир.

Шу билан бирга Греция Олимпия жамоаси бошлиғи Ионнис Пападойианаккис спортчилар Кантерис ва Танаулар каби ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди.
Бироқ¸ маълумотларга кўра¸ Халқаро Олимпия Қўмитаси Пападойианаккисни ўйинларнинг якунланишини кутиб туришини сўраган.