Бангладешда мухолиф партиянинг Бош Қароргоҳида содир этилган портлаш оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди ва бир қанча киши жароҳат олди.

Самандар
Портлаш митинг пайтида, намойишда партия лидери, мамлакатнинг собиқ Бош Вазири Ҳасин Вайед нутқ сўзлаб турганда содир этилди. Аммо портлашдан Ҳасин Вайеднинг ўзи жабр кўрмади.
Бу сўнгги ой ичида мухолиф партияга нисбатан амалга оширилган иккинчи ҳужумдир. Икки ҳафта олдин содир этилган портлаш оқибатида партиянинг мамлакат шимолидаги Силхет шаҳридаги лидерларидан бири ҳалок бўлган эди.