Халқаро кузатувчилар ўтган ҳафта Венесуэлада бўлиб ўтган умумхалқ референдуми натижалари ҳақиқийлигини тасдиқлади.

Уларга кўра овозларни ҳисоблаш чоғида сохтакорликка йўл қўйилмаган.
Расмий маълумотларга кўра ¸овоз берганларнинг 59 фоизи Уго Чавеснинг Венесуэла Президентлиги лавозимида қолишини маъқуллашган.
Айни пайтда мухолифат ҳукуматни сайловчилар овозларини сохталаштирганликда айблади.