ОСЛО МУЗЕЙИДАГИ ЎҒИРЛИК

Машҳур норвег рассоми Эдвард Мункнинг бир неча ноëб асарлари¸шу жумладан¸ "Қичқириқ" асари Ослодаги музейдан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Норвегия миллий радиоси ҳабар берди. Музей расмийлари бу маълумотни тасдиқлашди¸ аммо тафсилотларга тўхталишмади. Яна бир хабарга кўра¸ юзига қора ниқоб тортган ўғрилар музей ходимларига қурол ўқталиб¸ суратни девордан ечиб олишган. Шундан сўнг улар ташқарида кутиб турган автомобилга ўтириб кўздан ғойиб бўлишган. Воқеа куппа-кундуз куни томошабинлар кўз ўнгида рўй берди.