Бугун БМТ Парижда Халқаро Қул Савдосига қарши кунни нишонламоқда.

БМТ нинг Маданий Ишлар бўйича Агентлиги – ЮНЕСКО ер юзининг турли бурчакларида ҳамон қулдорлик мавжудлигини маълум қилди.
“ЮНЕСКО” раҳбари Коичиро Матсура мазкур сана юзасидан Парижда ўтган анжуманда сўзга чиқиб¸ одам савдоси¸болалар меҳнати¸ зўрлаб турмушга бериш қулликнинг замонавий кўриниши эканлигини билдирди.


БМТнинг Таълим¸Илмий ва Маданий ташкилотлари чиқарган ҳисоботига кўра¸ ҳар йили 245 миллион бола меҳнатидан фойдаланилиб¸ 1 миллиарддан ортиғи қул сифатида сотилади.