Бугун Сочида Россия президенти Владимир Путин ва Беларус раҳбари Александр Лукашенка икки мамлакат ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар ўтказди.

Шунингдек¸ музокараларда Россия газини Беларусга узатиш ва икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий интеграция масалалари муҳокама қилиниши кутилаëтган эди.
Ўзаро иқтисодий ҳамкорликни янада ошириш мақсадида шу ой бошларида Россия Президенти Владимир Путин Украина¸ Беларус ва Қозоғистонга газ ва нефт экспорт қиладиган компанияларни қўшимча солиқдан озод этиш ҳақидаги қонунни имзолаган эди.