Бугун Украина ўз мустақиллигининг 13 йиллигини нишонламоқда.

Тўлқин
Шу муносабат билан пойтахт Киев марказида ҳарбий парад, байрам концерти ва спорт тадбирлари бўлиб ўтди.
Украинадаги мухолифат лидери ва Украина президентлигига номзодлардан бири Виктор Юшенко байрам пайтида тартибсизлик келтириб чиқариш режаси ҳақида ҳукумат амалдорлари тарқатган айбловни рад этди.