Буюк Британия Ташқи ишлар Вазири Жек Стро бугун Суданнинг Дарфур вилоятидаги кочқинлар лагеридаги вазият билан танишди.

Тўлқин
Дарфур Суданнинг қора танли аҳолиси араб қуролли гуруҳлари томонидан тазйиқ қилиб келинаётган вилоятидир.
Қочқинлар лагеридан уйларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган 55 мингга яқин одам паноҳ топишган.
Стро вилоятдаги гуманитар инқироздан чиқиш борасида баъзи силжишлар борлигини таъкидлади, аммо, унга кўра, ҳукумат бу борада кўпроқ натижага эришиши ҳам мумкин эди.
Судан ҳукумати раҳбарлари билан бўлиб ўтган музокараларда Стро Буюк Британия Дарфурга гуманитар ёрдам кўрсатиши мумкинлигини, аммо ўз ҳарбийларини олиб келиш ниятида эмаслигини билдирди.