Россия Бош Прокурори чоршанбага ўтар кечаси 89 одам нобуд бўлган иккита самолёт халокати сабаблари ҳозирча аниқ эмаслигини билдирди.

Бош Прокурор Владимир Устинов Россия Президенти Владимир Путинга мутахассислар икки самолётнинг деярли бир вақтда халокатга учрашининг барча эҳтимолий сабабини аниқлашга ҳаракат қилаётганлари ҳақида ҳисобот берди.
Россия Федерал Хавфсизлик Хизматига асосланиб Ассосиэётед Пресс ахборот агентлигининг билдиришича, топилган самолёт парчаларида террор ҳужуми белгилари аниқланмаган.