Ироқ шиаларининг Олий руҳонийси Оятулло Али Ҳусайний ас-Систоний бугун Нажаф шаҳрига борди.

Ас-Систонийнинг Нажафга боришдан мақсад АҚШ кучлари билан шиалар руҳонийси Муқтадо ас-Садрга содиқ жанггарилари ўртасида ҳафталардан буëн давом этиб келаëтган тўқнашувларга чек қўйишдир.
Шу муносабат билан Ироқ Муваққат ҳукумати Бош вазири Ийяд Алавий Ироқ кучларига Нажафда 24 соат отишмаларни тўхтатишга бўйруқ берди.