Туркия жануби-шарқида юк машинаси портловчи мосламага дуч келиши оқибатида машинада кетаëтган оила аъзоларининг икки нафари ҳалок бўлди¸ 5 нафар одам яраланди.

Самандар
Сийрт шаҳри ҳокими Нури Окутан оила аъзоларининг улар истиқомат қиладиган қишлоққа кетаëтган вақтида портлаш содир этилганлигини маълум қилди.
Ҳоким портлашни қоралаб¸ унинг ортида “Курд меҳнаткашлар партияси” аъзолари турганлигини билдирди.
Одамларнинг исëнчиларга ëрдам беришни олдини олиш мақсадида 1980-90 йиллар давомида бир неча қишлоқ мамлакат ҳарбийлари томонидан эвакуация қилинган эди.