“Ал-Қайдага” алоқадорликда гумон қилиниб¸ АҚШнинг Гуантанамо ҳарбий базасида сақланаëтган маҳбуслар судида таржимон хатолари содир этилган. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий суди маълум қилди.

Самандар
Айни пайтда “Ал-Қайдага” алоқадорликда гумон қилинаëтган 4 шахс устидан суд иши давом этмоқда.
“Ал-Жазира” телеканалининг маҳкамада иштирок этаëтган мухбирларига кўра¸ араб таржимонлари баъзида маҳбуслар кўрсатмаларини бутунлай бошқача таржима қилган ва ҳарбий трибунал бераëтган саволлар мазмунини бошқача талқин этган.

Агар¸таржима қилишда жиддий хатоларга йўл қўйилганлиги исботланса¸ маҳкама жараëни ўз ишини қайтадан бошлаши айтилади.