Ироқдаги қуролли гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилган италиялик журналист қатл этилди.

Самандар
“ Ал-Жазира” телеканали журналист Энзо Балдонининг “Ироқ исломий армияси” гуруҳи томонидан ўлдирилганлиги ҳақидаги видеотасвирга эгалигини маълум қилди.
Сешанба куни журналистни гаровга олган гуруҳ¸агар Италия ўз қўшинларини яқин 48 соат ичида Ироқдан олиб чиқиб кетмаса¸ Балдонини ўлдирамиз¸деб таҳдид қилган эди.
Италия ҳукумати қуролли гуруҳ талабини инкор этди.
Италия Бош Вазири Силвио Берлускони қуролли гуруҳ қилмишини қоралади¸ аммо Италия Ироқдан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетмаслигини билдирди.