Бугун қуролланган гуруҳ Шимолий Осетиянинг Беслан қишлоғидаги мактаблардан бирини ҳужум билан қўлга олди.

Самандар
Хабарларга қараганда¸ қуролли гуруҳ аъзолари 200га яқин одамни гаровда ушлаб турибди. Улар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор.
Мактаб ўқувчиларининг айрими ҳодиса марказидан қочишга муваффақ бўлган.
Россиянинг “ИТАР-ТАСС” ахборот агентлигига кўра, мактаб ëнида юз берган отишмалар чоғида икки киши ҳалок бўлиб¸9 киши жароҳат олган.
Милиция ходимларининг бинони ўраб олгани хабар қилинди.
20 га яқин одамдан ташкил топган қуролли гуруҳ¸ “агар полиция ходимлари бинога ҳужум уюштирса¸ бинони портлатиб юборамиз”¸деб таҳдид қилмоқда.

Шунингдек¸ қуролли гуруҳнинг айрим аъзолари шахидлар камарини тақиб олгани ҳам хабар қилинди.
Қуролли гуруҳнинг номи ҳозирча номаълум.
Маълумотларга кўра¸ мактабдагиларни гаровга олган гуруҳ Шимолий Осетия ва қўшни Ингушетия расмийлари билан учрашишни ва Ингушетия қамоқхоналарида сақланаëтган жанггариларнинг озод этилишини талаб қилмоқда.