Ироқда гаровга олинган икки француз журналисти тирик ва улар жанггарилар қўлида ушлаб турилибди,

деб маълум қилди Франция Маданият Вазири Рено Доннедьё де Вабр.
Аммо, вазирга кўра, журналистлар ҳали Францияга қайтариб берилмаган. “Фигаро” газетаси муҳаррири Жан де Бело маълумотига кўра, журналистлар уларни озод этишни зиммасига олган ироқдаги бошқа гуруҳ қўлига ўтказилган.
Журналистларни ўғирлаган жанггарилар агар Франция давлат мактабларида муслималарнинг рўмол ўраб юришларига бўлган тақиқ бекор қилинмаса, улар қатл этилади, деб таҳдид қилганди.