Ироқ Президенти Ғози ал-Явар Германияга сафар қилмоқда.

Ал-Явар бугун Берлинда Германия Президенти Хорст Коехлер билан учрашди. Музокаралар чоғида ал-Явар Германия раҳбарларидан Ироқнинг Германияга бўлган қарзидан воз кечишга чақирди. Ҳозирда Ироқнинг ташқи қарзлари 120 миллиард долларни ташкил этади.
Ироқ ҳукумати Германияга 5 миллиард доллар қарз. Германия Канцлери Герхард Шрёдер Германия ушбу қарзнинг бир қисмидан воз кечиш ниятида эканини билдирган. АҚШ ва Ироқ расмийлари халқаро кредиторларни Ироқ қарзларининг 80 – 95 фоизидан воз кечишга чақирган.