Бугун АҚШ жанговар учқичлари Ироқнинг Фаллужа ва Тал Афар шаҳридаги исёнчилар позициясини бомбардимон қилди.

Натижада ўнлаб одам нобуд бўлди. Ниневе вилояти соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Раби Ясинга кўра, АҚШ кучлари билан бўлган тўқнашувда камида 27 ироқлик нобуд бўлган, тахминан 70 одам яраланган.
Шунингдек, бугун АҚШ учқичлари Фаллужа шаҳрининг айрим туманларига ҳаво ҳужуми уюштирди. Бунинг оқибатида камида саккиз одам нобуд бўлди.
Айни пайтда, АҚШ ва Ироқ ҳукуматининг хавфсизлик кучлари сўнгги ойлар ичида биринчи маротаба бугун Самарра шаҳрига кирди.