Покистон ҳарбийлари мамлакат жанубидаги Вазиристон вилоятида террорчилар лагерига ҳаво ҳужуми уюштирди.

Покистон армияси матбуот вакили генерал майор Шавкат Султонга кўра, ҳаво ҳужуми натижасида 50 жанггари ўлдирилган ва террорчилар лагери бутунлай вайрон бўлган. Покистон армияси генералининг яна билдиришича, ўлганларнинг аксари хорижликлар бўлиб, улар орасида араблар, ўзбеклар ва чеченлар ҳам бор.
Гувоҳларга кўра, рейдлар давомида 70 киши нобуд бўлган. Улар орасида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.