АҚШ ҳарбийлари Ироқ хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тал Афар¸ Фаллужа ва Самарра шаҳарларида исëнчиларга қарши амалиëтларини давом эттирмоқда.

13 соат давом этиб¸45 нафар одам ўлимига сабаб бўлган тунги отишмалардан сўнг¸ бугун Тал Афар шаҳри йўллари беркитиб қўйилган.

АҚШ ҳарбийлари маҳаллий хавфсизлик хизмати биносини қўлга олган жанггариларга қарата ҳужум уюштираëтганини маълум қилди.
Фаллужа шаҳрида АҚШ ҳаво кучларининг ҳужуми натижасида 9 киши ҳалок бўлди¸улар орасида аëллар ва болалар борлиги айтилади.

Самарра шаҳри ҳокимияти фаолиятини қайта тиклаш мақсадида АҚШ ҳарбийлари пайшанба куни шаҳарга кириб борди.

Қўшма патрул хизмат ходимлари йўллардаги чегара масканларини ўз назоратига олган ва шаҳардаги асосий кўприкнинг очилиши кутилмоқда.