Шимолий Кореяда қўзиқоринсимон булут ҳосил қилиб кучли портлаш содир этилди.

Тўлқин
Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Ренхап” ахборот агентлиги хабар қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашни Жанубий Корея ва АҚШ давлатлари ядровий синов оқибатида содир бўлган, деб гумон қилган.
“Ренхап” агентлиги хабарига кўра, портлаш 9 сентябр куни — Шимолий Корея ўз мустақиллигининг 56 йиллигини нишонлаётганда содир бўлган.
АҚШ давлат котиби Колин Пауэллнинг бугун билдирган мулоҳазасига кўра, Шимолий Кореяда содир бўлган кучли портлаш ядровий қуролни синаш оқибатида юз берган деган фикр асоссиздир.