Хабарларга қараганда¸ Ғазо минтақасидаги Женин шаҳрида Исроил ҳарбийларининг машинага қарата ракета отиши натижасида икки фаастинлик ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлганлардан бири маҳаллий жанггарилар гуруҳининг етакчисилиги аниқланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Исроил ҳарбийлари ҳеч қандай маълумот бермади.

Бугун Исроил Молия вазири Бенямин Нетаняху ҳукуматдан келаси йил охорига қадар Исроил Ғазо секторидаги ҳарбийлари ва аҳоли пунктларини олиб чиқиб кетиши ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича ҳукуматдан референдум ўтказилишини сўради.

Кеча Қуддус кўчаларига чиққан минглаб одам Исроилнинг Ғазо минтақасидан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетиши ҳақидаги ҳукумат қонун лойиҳасига қарши норозилик намойиши ўтказди.