АҚШ ҳарбийлари Фаллужа шаҳри марказида исëнчилар беркиниб олгани тахмин қилинган ҳудудларга ҳаво ва артилерия ҳужуми уюштирди.

Маҳаллий касалхоналар ҳужумлар оқибатида 15 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
АҚШ ҳарбийларига кўра¸ айрим ҳужумлар Ироқдаги “Ал-Қайда” аъзоларининг музокара ўтказиш учун танланган ¸ деб таҳмин қилинган ҳудудга қарата уюштирилган.

Фаллужа шаҳри шу йилнинг апрел ойидан бошлаб АҚШ ҳарбийлари ва исëнчилар тўқнашадиган жанг майдонига айланди.
Ироқ Бош вазири Ийяд Алавий мамлакатда юз бераëтган зўравонликларга қарамасдан¸ келаси йилнинг январ ойига белгиланган сайловлар ўз вақтда бўлиб ўтишини маълум қилди.