Шимолий Корея расмийлари ўтган ҳафтада мамлакатнинг шимоли-шарқида юз берган портлаш олдиндан режалаштирилгани ва гидроэлектрик лойиҳа доирасида амалга оширилганини маълум қилди.

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Паэк Нам Сун Пхенянга ташриф буюрган Британия Ташқи ишлар вазири Жек Строга портлаш тоғнинг бир қисмини бузиб ташлаш мақсадида амалга оширилганини айтди.
Ўтган ҳафтада Шимолий Кореяда кучли портлаш содир этилган жойда қўзиқоринсимон булут ҳосил бўлган.
Мазкур ҳодисадан сўнг¸ Жанубий Корея ва АҚШ давлатлари портлаш ядровий синов оқибатида содир бўлган, деган тахминга келган эди.
Портлаш 9 сентябр куни — Шимолий Корея ўз мустақиллигининг 56 йиллигини нишонлаётганда содир бўлган.
Кейинчалик¸ АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл Шимолий Кореяда содир бўлган кучли портлаш ядровий қуролни синаш оқибатида юз берган деган фикр асоссизлигини билдирди.