Бағдод марказида автомобилга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 47 нафардан зиёд киши ҳалок бўлди, 100 дан ошиқ одам жароҳатланди.

Тўлқин
Шу муносабат билан Ироқ Ички ишлар вазири Фалаҳ ан-Нақиб шундай деди:
“Бу Ироқ халқи ва ҳукуматига қарши содир этилган ҳаракатдир. Шубҳасиз, бу мамлакатнинг тикланишига тўсқинлик қилишга интилаётган Ироқ душманларининг ишидир. Бироқ, худо хоҳласа, биз албатта янги тартиб ўрнатамиз ва жанггариларни тугатамиз”, — деди Ироқ Ички ишлар вазири.
Бақуба шаҳрида қуролланган кишилар автотранспорт воситасини ўққа тутиши оқибатида 11 полиция ходими ва ҳайдовчи ҳалок бўлди.
Бағдодда содир этилган бошқа портлаш оқибатида икки Америка аскари ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди.
Душанба куни интернет сайтлари орқали тарқатилган маълумотда 60 атрофида одам ҳалок бўлган мазкур ҳужумлар учун жавобгарликни “Ал-Қоида”га алоқадор деб гумон қилинган Абу Мусаб аз-Зарқавий бошлигидаги “Тавҳид вал-жиҳод” гуруҳи ўз зиммасига олганлигини билдирди.