Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳрида Исроил аскарлари билан юз берган тўқнашув чоғида камида 10 фаластинлик жанггари ўлдирилди.

Хабарларга қараганда, ўлдирилганлардан 8 нафари "Ал-Ақсо мазлумлари жамоаси" гуруҳи аъзолари бўлган. Бу гуруҳ Калкилия яқинида сешанба куни амалга оширилган террористик акт учун масъулиятни ўз зиммасига олган.
Нобуд бўлганлардан бири - фаластинлик худкуш ўзини ўзи портлатиб юборган ва натижада исроиллик икки аскар яраланган.