Саудия Арабистон пойтахти Эр-Риёдда бир ҳорижлик ўлдирилди.

"Ал-Арабия" телеканали хабарига қараганда, жиноят мамлакат пойтахтига яқин жойдаги савдо марказида содир этилган. Воқеа тафсилотлари тўғрисида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Кейинги ойлар давомида бу мамлакатдаги исломий экстремистлар бир қатор чет эл фуқароларига ҳужумлар уюштирган.